Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Шошилинг! Бепул, стипендия тўлови мавжуд касб-ҳунарга ўқитиш марказида таълим олиш имкониятингиз бор

Шошилинг! Бепул, стипендия тўлови мавжуд касб-ҳунарга ўқитиш марказида таълим олиш имкониятингиз бор

15 январь 2021 йил
240
0

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази қабул эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

– Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар);

– Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси (токарлар, фрезерчилар, пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари);

– Электротехника, электроника ва автоматлаштириш (Бино иншоотларини электромонтаж қилиш, электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратурани таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари);

– Ахборот технологиялари (Нашриёт ва график дастурлар, лойиҳалаш ва дизайн дастурлари, Оffice дастурлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича мутахассислар).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2 ой.

Марказда ўқиётган талабалар учун 6 ой мобайнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ стипендия берилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

Тошкент шахридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2021 йилинг 11 январидан 11 февралигача қабул қилинади.

Манзил: Зомин туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази. Мўлжал: Зомин автосалони. Мурожаат учун телефон: (+99899) 553 43 48.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар