Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Давлат хавфсизлик хизматининг навбатдаги учрашуви “Каттабоғ” ва “Қайирма” МФЙ ёшлари билан бўлиб ўтди

Давлат хавфсизлик хизматининг навбатдаги учрашуви “Каттабоғ” ва “Қайирма” МФЙ ёшлари билан бўлиб ўтди

15 январь 2021 йил
140
0

Бугун – Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми (собиқ Зомин тиббиёт коллежи)да Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбари А.Ғаниевнинг навбатдаги ёшлар билан учрашуви “Каттабоғ” ва “Қайирма”МФЙ ёшлари билан бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.

Учрашувда сўз олган Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбари А.Ғаниев “Ёшларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, уларнинг муаммолари ҳал этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади”, – дея таъкидлаб ўтди.

Бу борада туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан ёшлар билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу мақсадларни амалга оширилиши айтиб ўтилди.

Учрашув давомида 13 нафар ёшларнинг 15 дан ортиқ фикр, мулоҳаза ва мурожаатлари асосида бир қатор масалалар мавжудлиги, жумладан кредит, иш билан таъминланиш, деҳқончилик қилиш учун ер олишдаги муаммолар кўриб чиқилди.

Мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этилиши бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар