Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин ёшлари Ватан ҳимоячилари кунини муносиб тарзда нишонладилар

Зомин ёшлари Ватан ҳимоячилари кунини муносиб тарзда нишонладилар

15 январь 2021 йил
108
0

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 29 йил тўлди. Ушбу сана ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Зомин туманининг турли ҳудудларидаги маҳалла ва мактаблар турли тарғибот дастурлари, байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жорий йилнинг 13 январь куни Даштобод шаҳрида жойлашган 11-чегара взводида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

 

 

Миллий армиямиз ва халқимиз бирлигини таъминлаш, бу бу ҳақда кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз тарихи ва қудрати ҳақида билимларини бойитиш мақсадида ташкил этилган табдирга шаҳарнинг касб-ҳунар коллежи ва мактаб ўқувчиларидан иборат гуруҳлар меҳмон бўлди.

 

 

Шунингдек, жорий йилнинг 14 январь куни Ватан ҳимойичилар куни мунособати билан тумандаги 14-сонли умутаълим мактабида “Ким Ватанга содиқ бўлса мендурман ўша” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда йиғилганлар учун мактаб ўқувчилари ва Бешкуби маданият маркази томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. Шунингдек, ўқувчилар ўртасида ташкил этилган спорт мусобақасида мактаб ўқувчилари фаол иштирок этишди.

 

Шу куни тумандаги 19-умумтаьлим мактабида Пайшанба – профилактика куни муносабати билан мактаб ўқувчиларининг ота-оналари йиғилиши ўтказилди. Йигилишни мактаб директори Х.Эргашев, ММИБДУ Б.Шербеков ҳамда синф раҳбарлари ва мактаб ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда ота-оналарга фарзандларининг уйда, мактабда ва кўча-куйда тартиб интизом, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари ҳамда уларнинг олий таълимга тайёргарлик кўриш борасидаги муҳим масалалар муҳокама этилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар