Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Бугун ёшлар билан - спорт мусобақалари, маърифий тадбирлар

Бугун ёшлар билан - спорт мусобақалари, маърифий тадбирлар

16 январь 2021 йил
280
0

Бугун Зомин тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси соҳавий хизмат ходимлари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори, маҳалла профилактика инспекторлари, Ёшлар иттифоқи, Вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси ва бошқа мутассади ташкилотлар томонидан Зомин тумани Халқобод МФЙ ҳудудидаги 60-сонли умумтаълим мактабида “Давомат” тадбири ўтказилиди.

Учрашув давомида ўқувчи ёшлар ўртасида уюшмаган ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида фикрлар юритилди.

Бундан ташқари, тумандаги Чорвадор МФЙда жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Давомат” тадбири ўтказилиб, ўқувчиларга ўз вақтида дарс машғулотларига катнашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмастлик, кўча-куйда бемақсад юрмастлик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мутасаддилар томонидан ўқувчиларга бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тттуман марказидаги “Ёшлар маркази”да турли фан тўгараклари фаолият юритаётгани, у ерга бориб фан тўгаракларига қатнашишлари мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтилди.

 

 

Шунингдек, тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 14 январ – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Спортни сев, спорт билан яша" шиори осдида спортнинг армрестлинг, волейбол ҳамда банминтон тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақага 100 дан ортиқ ёшлар жалб этилди.

 

 

 

 

 Бундан ташқари, шу куни мактаб жаоаси томонидан 70 нафар ёшларни ўзида жамлаган ўзбек жанг санъати бўйича ҳам мусобақа ташкил этилди. Беллашув сўнгида ғолибларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

“Ватанпарварлик” ойлиги доирасидаги тадбирлар кетма-кетлигини Оби-ҳаёт ҚФЙдаги 14-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари давом эттирди. Бугун ушбу мактабда 6-алоҳида отряди (Зомин туманидаги обьектларни қўриқлаш бўйича) ходимлари билан ҳамкорликда “Мен ўзбек аскариман” шиори остида ўқувчилар ўртасида волейбол ҳамда армрестлинг бўйича мусобақа ўтказилди. Тадбир давомида, Миллий гвардия 6-алоҳида отряд ходимлари ёшлар билан давра суҳбати ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар