Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ёшлар иштирокида бир қанча спорт ва маънавий тадбирлар ўтказилди

Ёшлар иштирокида бир қанча спорт ва маънавий тадбирлар ўтказилди

21 январь 2021 йил
298
0

Зомин тумани Халқобод МФЙ ҳудудидаги 60-сонли умумтаълим мактабида бадий гимнастика ҳамда шахмат-шашка спорт турлари бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида кичик мусобақа ташкил этилди. Ушбу спорт тадбирига 180 нафардан ортиқ ёшлар жалб этилди.

 

 

Шунингдек, тумандаги 56-сонли умутаълим мактадида спортнинг армрестлинг тури бўйича “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 80 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Зомин тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси соҳавий хизмат ходимлари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори, маҳалла профилактика инспекторлари, Ёшлар иттифоқи, Вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси ва бошқа мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда Зомин тумани Тараққиёт МФЙда жойлашган 34-, 16-, 42-, 46-, 54-, 19-, 40-, 4-, 75- ва 1-сонли мактабларда “Давомат”  тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида ушбу мактаблардаги 9-, 10- ва 11-синф ўқувчиларининг дарс машғулотларига ўз вақтида иштирок этишлари ўрганилди.

Хусусан, текширув давомида тумандаги 34-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари жами 34 нафар ўқувчидан иборат эканлиги, лекин дарсларда 30 нафар ўқувчи иштирок этаётганлиги аниқланди. Синф раҳбари томонидан дарс қолирган 4 нафар ўқувчининг бетоблиги бўйича тушунтириш бериб ўтилди.

Тадбирлар давомида ўқувчиларга вояга етмаганлар ўртасида хуқубузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг салбий оқибатлари, тунги вақтда бемақсад кўчада назоратсиз юрмастлик, дарс машғулотларига ўз вақтида қатнашиш, мунтазам дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмида кўрсатилаган жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

26-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида эса, Ватанпарварлик ойлиги дойирасида “Ким юртига содиқ бўлса – мендирман ўша” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда 26-сонли мактаб ўқувчилари билан бир қаторда, қўшни 40-сонли мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар ҳам иштирок этишди.

 

 

Мусобақа давомида жамоалари 9 та шарт бўйича беллашди. Якуний  натижага кўра, 1-ўринни 40-мактаб жамоаси қўлга киритди. Мусобақа совриндорлари мактаб маъмурияти тамондан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар