Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани ҳокими: “Банк кредити оламан деб ўзингизни қийнаманг, бир бош соғин сигирни ўзим сизга олиб бераман”

Зомин тумани ҳокими: “Банк кредити оламан деб ўзингизни қийнаманг, бир бош соғин сигирни ўзим сизга олиб бераман”

24 январь 2021 йил
573
0

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб -қувватлаб, уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида Зомин туманида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада, туман ҳокими А.Абдуғаниев ҳамда сектор раҳбарларининг аҳоли билан мунтазам учрашувлар ташкил этиб, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш борасида тизимли иш олиб боришлари натижасида кўплаб ечимини кутаётган масалалар ижобий ҳал этилмоқда.

Мана шундай учрашувларнинг бири жорий йилнинг 18 январь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Б.Парпиев иштирокида туманнинг Култепа ҳамда Пешағор қишлоғи аҳли билан бўлиб ўтган эди.

Пешағор қишлоғида ташкил этилган Сайёр қабулда Ёшлик ҚФЙ яшовчи фуқаро Қизлархон Абдукаримова ҳам мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи вафот этганлигини, икки нафар фарзанди бўлиб, ўғли 2-гуруҳ ногирони, оила мутасаддилар томонидан “Темир дафтар”га киритилганлигини билдирган эди.

– Пандемия даврида ва бошқа пайтларда ҳам Президентимиз, туман ҳокимлиги томонидан кўрсатилган ёрдамларни олиб турибмиз. Лекин, барибир моддий томондан қийинчиликлар бўлмоқда. Шу сабабли уйда ўтирган ҳолда ишласам дегандим. Чорвачилик йўналиши бўйича банк кредити олсам, қўшимча даромад қилиб, моддий ҳолатимни яхшиласам, дея мурожаат қилган эди Қ.Абдукаримова.

Ўша куни Қ.Абдукаримованинг мурожаатини эшитган туман ҳокими А.Абдуғаниев, – Банк кредити оламан деб ўзингизни қийнаманг, бир бош соғин сигирни ўзим Сизга олиб бераман, – деб ваъда берган эди.

Орадан бир ҳафта ҳам вақт ўтмай туман ҳокими ўз ваъдасини бажарди. Бугун – туман ҳокимлиги вакиллари маҳалла фаоллари билан биргаликда Қ.Абдукаримова хонадонига ташриф буюрдилар ва туман ҳокимининг ўз маблағи ҳисобидан олинган бир бош соғин сигир Қизлархон опа топширилди.

– Бугунги мураккаб шароитга қарамай, туман ҳокимлиги томонидан бизнинг хонадонимизга соғин сигир совға қилишди. Бу билан оиламга барака улашди. Авалло, синовли бир кунда ҳалқига ғамҳўрлик қилиб, ҳар доим кўмак қўлини чўзаётган Юртбошимизга, ташаббускор раҳбарларга ўз ташаккуримни билдираман, дея ўз ҳурснадчилиги баён қилди Қизлархон опа.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар