Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Жисмоний тарбия ўқитувчилари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди

Жисмоний тарбия ўқитувчилари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди

25 январь 2021 йил
398
0

Мамлакатимизда сўнги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу маънода, Зомин туманида ҳам спорт соҳасида аҳоли, ёшлар, ишчи ходимлар ўртасида турли спорт тадбирлари, мусобақалар мунтазам равишда ташкил этиб борилмоқда.

Мана шундай спорт тадбирларининг яна бири 1-сонли умумтаълим мактабида Халқ таълими бўлими ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Зомин тумани бўлими томонидан ташкил этилди.

Туман мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчи ва мураббийлари ўртасида волейбол спорт тури бўйича ўтказилган туман мусобақасида ҳудудлар кесимида тузилган 8 та жамоанинг 80 нафар аъзолари иштирок этди.

Кескин ва муросиз ўткан мусобақада 1-ўринни Даштобод жамоаси, 2-ўринни Култепа-Жалойир жамоаси, 3-ўрин Зомин марказ жамоаси қўлга киритди.

 

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар топширилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар