Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани ИИОФМБ профилактика инспектори, майор Умида Қодирова “Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор” номинацияси ғолиби бўлди

Зомин тумани ИИОФМБ профилактика инспектори, майор Умида Қодирова “Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор” номинацияси ғолиби бўлди

26 январь 2021 йил
401
0

Куни кеча – Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик танловининг 2020 йил якуни бўйича вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

2020 йил 27 июль кунидаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички Ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Уй-жой камунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази ташкилотлар ҳамкорлигида қўшма қарор имзоланган.

Мазкур қўшма қарорга асосан юқоридаги ҳар бир ташкилот ҳамкорлигида 23 та номинация бўйича ҳар бир соҳадан бир нафардан энг фидойи ҳодимлар, Президентимиз сўзлари билан айтганда, бевосита пастки тизимда маҳаллада ўз касбини фидойисига айданган ходимлар тақдирланади.

Танлов иштирокчиларининг фаолиятини баҳолашда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, маънавиятни юксалтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини спортга жалб этиш, тиббий хизмат кўрсатиш, оила қадриятларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш каби кўплаб кўрсаткичлар мезон вазифасини ўтайди. Шунингдек, сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари комиссиялари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти таҳлил қилинади.

Якуний натижаларга кўра, Зомин тумани ИИОФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта профилактика инспектори, майор Умида Қодирова “Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор” номинацияси ғолиби сифатида тақдирланди.

Кўрик-танловда 31 номинация бўйича ғолиблар тақдирланди ва республика бочқичига йўлланмани қўлга киритишди. Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар