Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Ёш китобхон” Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Зоминда “Ёш китобхон” Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

01 февраль 2021 йил
327
0

Жорий йилнинг 30 январь куни Зомин тумани Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов давомида саралаш босқичида иштирок этган 500 нафардан ортиқ ёшлар ичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ўртасида қизғин баҳс олиб борилди.

Танлов учта 10-14, 15-19 ҳамда 20-30 ёш тоифадаги ёшлар ўртасида ташкил этилиб, унда жами 9 нафар ёшлар иштирок этди.

Якуний натижага кўра, 10-14 ёш тоифаси бўйича:

1-ўринни – Абдуғаффарова Нозима Дунёмиддин қизи;

15-19 ёш тоифаси бўйича:

1-ўринни – Ғайбуллаева Фарангиз Ҳусан қизи;

20-30 ёш тоифаси бўйича:

1-ўринни – Шукруллаева Феруза Ином қизи қўлга киритди.

 

Танлов Низомига мувофиқ ҳар бир ёш тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган бир нафардан иштирокчилар (жами 3 нафар) вилоят босқичига йўланмани қўлга киритди.

Танлов сўнгида, барча иштирокчиларга Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар