Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ МУАММОСИ БЎЛМАСА МИНИ ИНКУБАТОР ЧИНАКАМ ХАЗИНА ЭКАН

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ МУАММОСИ БЎЛМАСА МИНИ ИНКУБАТОР ЧИНАКАМ ХАЗИНА ЭКАН

29 июль 2021 йил
46
0

   Моҳира Эргашева “Нурликент” маҳалласидан “Ёшлар дафтари”га киритилган. У турмуш ўртоғи Султонжон билан маслаҳатлашган ҳолда Ёшлар агентлигига мурожаат қилиб, субсидия асосида мини инкубатор олишга қарор қилади.

   Олинган ускунага бирданига 128 донагача тухум қўйиб, очириш имкони бор. Аммо Моҳира ва Султонжонлар биринчи гал синов учун 50 дона тухум очиришга қарор қилишади.

    Иккала ёш тухумни инкубаторга қўйиб, 20 кунда биринчи жўжалар партиясини очиришди. Аммо тажрибалари етишмадими, жўжачаларнинг 4-5 таси нобуд бўлди. Шундан кейин улар тухум очириб, очирилган жўжаларни бозорга чиқариб сотишга  қарор қилишди.

   -Иккинчи очиришда 100 дона тухум қўйилган эди, - дейди Моҳира Эргашева. – Аммо маҳалламизда электр энергиясининг бир неча бор ўчиб қолиши ҳисобига 70 та жўжа олдик. Уларни бозорга чиқариб, яхши парваришлаб, боқиш истагида бўлган ҳаридорларга сотдик. Яқинда учинчи бор тухум очирдик. Бу сафар 40 дона  тухум қўйиб, жўжа очирдик.

   Ёшларнинг айтишича, агар электр энергиясида узилиш бўлмаса мини инкубатор жиҳози кони хазинанинг ўзи. Бу борада янада тажриба тўплаб,  келгусида электр генератори (мини движок) харид қилиш орқали ўз ишларини янада жонлантиришни ният қилиб туришибди.

     Дарҳақиқат, “Ёшлар дафтари”га киритилган бир қатор ёшлар ўзлари учун зарур бўлган жиҳозларни субсидия асосида олиб, фаолиятини йўлга қйўиб юбораётгани қувонарли ҳол. Кимдир электр пайвандлагич (сварка), болгарька, дрелль каби жиҳозларни олиб, устачилик қилаётган бўлса, яна кимдир сартарошлик жиҳозлари, кимдир эса электр печка асосида даромад топиб, оиласига кўмаклашаяпти. Ўзининг бандлигини таъминлаётганлар орасида тикув ва чок машинкаларини субсидияга олиб, турли либослар тайёрлаётган, чеварлик қилиб, оила иқтисодига қўшимча даромад келтираётган ёшлар ҳам кўпаймоқда.

   Бир сўз билан айтганда, олинган субсидия, кўрсатилаётган кўмак ўз ўрнида унумли  ишлатилса, фойдадан холи бўлмайди, албатта. 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
19 июнь 2021, Суббота
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар