Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами - 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) билан Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби белгиланган.
Ушбу Низомга кўра бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан озод этилиши ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибда берилади:
бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни икки усулда бериш мумкин:
1 – электрон шаклда Бандлик ва меҳнат муносабатлари портали орқали (сайт – ish.mehnat.uz) иш берувчининг ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда;
2 – қоғоз шаклида иш берувчи фаолиятини амалга оширадиган жой бўйича Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига – ЭРИ мавжуд бўлмаса ёки Интернетдан фойдаланиш имконияти бўлмаса. Ҳужжат иш берувчининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади (агар у мавжуд бўлса). Бўш иш ўринлари (бўш лавозимлар) мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумотноманинг янгиланган шакли тасдиқланди.
Ишга қабул қилиш шартлари Мехнат Кодекснинг 122 моддасида,ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар 124 моддасида белгилаб қўйилган.
Онлайн: jadval.pdf