Абдуғаниев Алишер Мухаммадиевич
2017 йил 21 декабрдан Зомин тумани ҳокими
1971 йил 10 майда Зомин туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1992 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (кундузги), 2008 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги Муҳандис-механик. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
Телефонлар: 0 (372) 392-12-12
Манзил: 130800, Зомин тумани, Мустақиллик кўчаси, 32 уй
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Тушлик 13:00 дан 14:00 гача
EХАТ: zomin.t.@exat.uz// E-mail: zomin@jizzax.uz
WEB Site: zomin.jizzax.uz
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1987-1992 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаси
1992-1998 йй. - Зомин тумани "Ғалаба" давлат хўжалиги машина-мелиоратив отряди бош гидротехниги
1998-2003 йй. - Зомин тумани "Наврўз" хўжалик ҳисобидаги агроучастка бош муҳандиси
2003-2005 йй. - Зомин тумани"Ғалаба" агрохизмат маркази директори
2005-2007 йй. - Зомин тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи
2007-2008 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси
2008-2009 йй. - Зомин тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи
2009-2016 йй. - Зомин тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2016-2017 йй. - Зомин тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
2017-2017 йй. - Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
2017 й. ҳ.в.- Зомин тумани ҳокими
Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.