Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда кўпкари: уч минг чавандоз, икки минг от ва эллик минг томошабин

Зоминда кўпкари: уч минг чавандоз, икки минг от ва эллик минг томошабин

05 март 2021 йил
512
0

Миллий спорт турларимизга эътибор, улоқ-кўпкарига қизиқиш... Зомин тумани ҳудудида ястаниб ётган Оқтош адирликларида ташкил этилган тадбир йирик мусобақага айланиб кетди.

Тадбиркор Абдуғани Баратов ташаббуси билан бошланган тадбирда иштирок этувчилар сони кутилмаган даражада ортиб кетди. Мамлакатимизнинг барча вилоятларидан, буёғи Тожикистону Қозоғистон, Туркманистону Қирғизистондан ҳам отини етаклаб келганлар кўп бўлди. Ҳисоблаганда жами уч мингдан ортиқ чавандоз икки мингдан ортиқ оти билан етиб келди. Қир-адирларда чордона қуриб ўтирган томошабинлар сони эллик мингдан ошди!

Улоқ-кўпкарида улоқни маррага ташлаган чавандоз ғолиб бўлади. Ғолиблар эса ортига мўмай даромад – пул ва қимматбаҳо совғалар билан қайтишди.

 

Ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этиш, унинг халқаро миқёсига кўтариш, миллий спорт ўйинларимизнинг ривожлантириш ҳамда оммалашишида ўз ҳиссасини қўшган Абдуғани Баратов Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар