Зомин тумани ўқувчиси "Ёш китобхон" танловининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди
Хабарингиз бор ҳозирда Жиззах шаҳридаги Ёшлар маркази биносади “Ёш китобхон” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ушбу танловнинг 10-14 ёш тоифасида Зомин тумани шарафини Мадина Норқулова ва Жасурбек Абдуғофуровлар ҳимоя қилишаётган эди.
Яқиндагина келган хабарга кўра, ўз ёш тоифасида иштирок этаётган туманимиз вакили Жасурбек Абдуғофуров фахрли 2-ўринни, Мадина Норқулова фахрли 1-ўринни қўлга киритиб республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Зомин тумани ҳокимлиги, шахсан туман ҳокими ва туман фаоллари номидан ўзининг билимдонлиги, китобсеварлиги билан тенгдошлари орасида тенгсиз деб эътироф этилиб, мутлоқ ғалабани қўлга киритган ёшларимизни табриклаб, республика босқичида ҳам омад тилаб қоламиз.
Зомин туман хокимлиги
Ахборот хизмати