Расмий муносабат
Сизнинг 2022 йил 4 март куни йўллаган мурожаатингиз “Ҳудудгазтаъминот” АЖ мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Зомин тумани, “Гулшан” МФЙ ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашнинг ресурс ва техник жаҳатдан имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 мартдаги “Республика газ таъминоти тизимини 2013-2015 йиллар давомида истиқболли ривожлантириш ва мавжуд тизимни янада такомиллаштириш дастури” ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2015 йил 9 майдаги 132-сон ва Зомин тумани ҳокимлигининг 2015 йил 12 майдаги 613-сон қарорларига асосан газ тармоғидан ажратилиб, суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган.
Бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан мазкур ҳудуддаги аҳоли ҳонадонларга маиший газ баллонлар орқали имтиёзли нархларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаймизки, барча ҳудудлар қатори ушбу ҳудудга ҳам ўз вақтида суюлтирилган газ етказиб берилиши таъминланади.