Мактаб ўқувчиларига яратилаётган имкониятлар ва камчиликлар тўғрисида
Бугунги кунда мамлакатимизда умумтаълим мактабларига берилаётган эътибор, умуман, таълим тизимидаги ислоҳотлар ва ўқувчи ёшларнинг билим олишлари учун яратилаётган шароит, ўқитиш тизимидаги янги метод ва йўналишлар борасида жаҳон андозаларига мос равишдаги тизимли дастурларни ҳаётга тадбиқ этиш кун тартибидаги асосий масала ҳисобланади.
Ўтган йиллар давомида таълим соҳасида амалга оширилган қатор ишлар, қабул қилинган қарорларнинг ҳаётга тадбиқ этилишидаги оқсашлар, таълим тизимидаги баъзи камчилик ва муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаганлиги бугун олдимизга қатор масалаларни қўймоқда.
Таълимни ислоҳ қилиш аввало мактаб моддий базасини мустаҳкамлаш, умумтаълим мактаблари моддий техникасини яхшилаш, фан кабинетлари ва тўгараклар учун, спорт заллари учун инвентарларнинг мослаштирилиши, замонавий технологиялар ва ўқув жиҳозлари билан таъминланишинигина эмас, балки, педагог-устозларнинг салоҳиятини ошириш, фидоий ўқитувчиларни рағбатлантириш, қобилиятли, билимга чанқоқ ёшлар билан алоҳида ишлаш, фанлар кесимида ноанъанавий услубларни қўллаш каби йўналишлар билан ҳам ўлчанади.
Бугун туманда бўлиб ўтган йиғилишда таълим соҳасидаги ана шу каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.Очиқ мулоқотда Зомин тумани сектор раҳбарлари А.Абдуғаниев, Ф.Тўйчиев, И.Алиқуловлар ва туман фаоллари иштирок этди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати