Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНДА "ДАРВЕШОНА-ЙИЛБОШИ" ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЗОМИНДА "ДАРВЕШОНА-ЙИЛБОШИ" ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

31 март 2022 йил
404
0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан шу йилнинг 22-январида "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 92-сонли қарори қабул қилинган эди.

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2022 йил март ойининг охирги ўн кунлиги "Миллий қадриятлар ойлиги" деб эълон қилинганлиги муносабати билан бугун Зомин туманида "Қадриятлари қадрланган юрт" шиори остида "Дарвешона-Йилбоши" маданий-маънавий тадбири бўлиб ўтди.

   

Тадбирни ташкил этишда Республика Маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлинмани раҳбари Ғ. Сайдуллаев, бўлинма мутахассиси Г. Расулова, бир қатор фаол ва ташаббускор ижодий маданий тарғиботчилар, Хулкар қишлоғи оқсоқоллари ҳамкорликда бош-қош бўлдилар.

Тадбирда тумандаги 71 та умумтаълим мактаблари ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчилари, туман Халқ таълими бўлими ходимлари, Хулкар қишлоғи аҳли, фаол ва ижодкор ўқувчилар, туман маданият бўлими вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этдилар.

Тадбирни оқсоқол нуронийларимиз эзгу тилак-истак, ниятлар билан очиб бергач, ижодкор ва иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

 Турли миллат вакиллари бўлган ёшларнинг чиқишлари, билдирган тилаклари санъаткорларнинг дилтортар наволарига уланиб кетди.

Тадбир мобайнида хўроз уриштириш, кураш, тош кўтариш, арқон тортиш, бештош, варрак учириш, чиллар каби қадимий миллий ҳаракатли ўйинлар ҳам ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар сараланди.

Дастурхонга ош тортилиб, ёши улуғлар дуоси олинди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar