Бугун Зомин туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
Қабулга ташриф буюрганлар асосан соғлиги борасида малакали тиббий хизматга эҳтиёжмандлик, турар жой таъмири, доимий иш ўринлари билан бандликни таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш,газ, сув ва электр энергиясидан қарздорлик каби масалаларда мурожаат қилдилар.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда мутахассислар иштирок этишди.Унда мурожаат қилувчилар томонидан берилган оғзаки ва ёзма аризалар ўрганилиб, тегишли равишда тушунтиришлар берилди, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасидан идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар тақсимланди.
Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди. Жамиятдаги, аҳоли ўртасидаги камчилик ва муаммоли вазиятларнинг бартараф этилиши, ижобий натижаларга эришилиши назоратга олинади.
Қайд этиш лозимки, ҳар бир қабул мобайнида келиб тушган ариза ва мурожаатлар синчковлик билан ўрганилади.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати