Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » "БАХТИМ - УСТОЗ ДЕГАН ШАРАФИМ МЕНИНГ!"

"БАХТИМ - УСТОЗ ДЕГАН ШАРАФИМ МЕНИНГ!"

12 апрель 2022 йил
351
0

Дунё иморатлари ичида энг буюги - мактабдир. У илму урфон, зиё масканигина эмас, балки тарбия гўшаси ҳамдир.

Ҳали онгу тафаккури, орзу ўйлари, ўзлиги шаклланиб улгурмаган гўдак мактаб остонасидан хатлаб, синфхонага кирар экан ўша кундан бошлаб ҳаётига мазмун инади. Мақсад, вазифа ва бурч пайдо бўлиб, мурғак юрагига нур кириб келади.

Митти қўлчалари билан аввал турли  белгилар, сўнгра Ватан, Она каби муқаддас сўзларнинг суратини чизар экан, ўзлигини топа бошлайди.

Ўқитувчилик ҳам шунга кўра энг улуғ касбдир. Айниқса, бошланғич синфлар устози бўлишликнинг машаққати-да ширин,  шарафи-да беқиёс.

Зомин туманидаги 31-умумтаълим мактаби биринчи тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Шоира Юлдашева том маъноси билан зиёли оила фарзанди. Ўқитувчилик унга она мерос. Қизиғи шундаки, онаси Замира Мирзаюсупова ҳам айнан бошланғич синфлар муаллимаси. Оиланинг тўнғич фарзанди Мохира математика-информатика фани ўқитувчиси сифатида қўшни Зарбдор туманидаги мактабда фаолият юритаётган бўлса, Шоира Бердиёровнанинг бир синглиси Шохиста Жиззах шахридаги Нафис санъат мактабида тил ва адабиётдан болаларга сабоқ беради. Кенжа сингил Гулноза эса туманимиздаги 60-умумтаълим мактабида ҳудди онаси ва опаси каби бошланғич синф устози.

Менга энг катта унвон - "устоз" деган номдир,-дейди Шоира Йўлдошева. -Болажонларимнинг ҳали дарс бошланмасидан мактаб ҳовлисида интиқлик билан кутиб туришлари, чугурлашиб қарши олишлари, сабоқлардан сўнг ҳам "устоз яна бироз машғулот ўтайлик", дейишлари бор машаққатни, чарчоқни танадан қувади, руҳим енгиллашади. Энг асосийси Президентимизнинг биз ўқитувчи-педагогларга билдираётган ишончлари, қўллаб-қувватлашлари, устоз мақомининг юксалиши йўлида қилинаётган хайрли ва эзгу ишлардан куч олиб,  касбимдан, қилаётган ишимдан ғурурланиб кетаман!

Ха, устозлик шараф, ана шу шарафни нозик елкаларида опичлаб, келажак яратаётган аёлларимиз эса ҳар қанча эъзозга муносиб.   

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar