Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Расмий муносабат: Чорва кластеридаги ишчилар ойлиги масаласи ўрганилди

Расмий муносабат: Чорва кластеридаги ишчилар ойлиги масаласи ўрганилди

15 апрель 2022 йил
330
0

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Зомин туманида жойлашмган "Jizzax organic" чорвачилик кластерида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг 2022 йилнинг бир неча ойидан буён иш ҳақлари берилмаётгани, бу борада тегишли идора ва ташкилотлардан ёрдам сўралган хабар тарқалди.

Бугун ушбу ҳолатни батафсил ўрганиш мақсадида Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ва ҳокимликнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари бўлими вакиллари кластерга ташриф буюришди.

Ўрганишлар давомида вакиллар корхона Бош директори Ҳикматулла Каримов билан учрашиб, мавжуд ҳолат бўйича аниқлик киритишни сўрадилар. Ҳ.Каримов мурожаат асосли эканлигини билдириб, корхона ишчи ходимлари 2022 йилнинг февраль-март ойлари давомидаги иш ҳақларини бугунги кунгача олишмаганлиги, бунга баъзи бир субъектив омиллар сабаб бўлганмлигини билдириб ўтди.

 

– Корхона Россия Федерациясидаги ҳамкорлар томонидан молиялаштирилган бўлиб, биз белгиланган режа бўйича лойиҳага киритилган инвестиция маблағларини ўзлаштириб бормоқдамиз. Лекин, бугунги кунда Россия давлатидаги банклар билан пул айланмасини амалга оширишдаги баъзи техник сабабларга кўра, корхонанинг молиявий базаси ҳисобланган Россия Федерациясидан маблағ кириб келишида муаммолар мавжуд, дейди Ҳ.Каримов. – Ҳозирда корхонанинг Россия давлатидаги ҳамда Ўзбекистондаги вакиллари томонидан мавжуд ҳолат ўрганилиб, уни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Биз яқин кунлар ичида ишчи ходимлар маошини тўлиқ қопланишига ваъда берамиз.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar