ОИЛА -МУҚАДДАС ҚЎРҒОН
15-май Халқаро Оила куни муносабати билан туманимиздаги энг намунали оилалар вакиллари билан давра Суҳбатни ташкил этилди. Янги Ўзбекистонни ибратли оиласи шиори остида бўлиб ўтган тадбирда 50 йилдан ортиқ вақт мобайнида аҳил турмуш кечириб келаётган АБДУРОУПОВлар оиласи, кўп йиллар давомида ёшларга ўрнак бўлиб келаётган ибратли оилалардан ЎРИНБОЕВлар оиласи, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилаётган спортсеварлар - АЛИМОВлар оиласи ҳамда намунали ёш китобхонлар оиласидан МАМАТҚУЛОВлар хонадони вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Н. Омонова, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси С. Алимова ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.