Зоминда Халқлар дўстлиги куни тантанали нишонланди
Бугун Зомин тумани Марказий сайилгоҳ ҳудудида 30 июль – Халқлар дўстлиги куни танатанали нишонланди.
Байрам тадбирида туман ҳокимлиги ва туман ташкилот ва идора раҳбарлари, маҳалла ва хотин-қизлар фаоллари, ёшлар ҳамда туманда истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари иштирок этди.
Байрамона безатилган сайилгоҳ ҳудудида ўзбек, рус, қирғиз, туркман миллатлари миллий анъаналари, урф-одатларига ҳос бурчаклар ташкил этилиб, ҳар бир павилонда ўзига хос байрам ташкил этилди.
Дастлаб туман ҳокими А.Абдуғаниевнинг байрам муносабати билан туман халқига йўллаган табригини Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими раҳбари С.Парманов ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, тадбир иштрокчилари павилонларни кўздан кечириб, миллий урф одатлар билан яқиндан танишдилар.
Байрам тадбири туман маданият бўлими ҳамда рус, қирғиз ва туркман миллий куй-қўшиқ ҳамда рақсларидан иборат дастур билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Байрам сўнгида тадбирда иштирок этган бир гуруҳ фаолларга туман ҳокими ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати