Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг доимий комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг доимий комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди

18 август 2022 йил
239
0

2022 йил 15 август куни Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг доимий комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда комиссия депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасининг Зомин тумани бўлими бошлиғи Н.Файзиеванинг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижалари тўғрисида”ги, Олиа ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонованинг “Туманда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси ҳақида”ги ахборотлари эшитилди.

 

Бундан ташқари, депутаталар томонидан туман Адлия бўлими бошлиғининг жойларда норма ижодкорликлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-марифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040 сонли қарорининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

 

Шунингдек, доимий комиссиялар томонидан навбатдаги сессия кун тартибига киритиладиган бир қанча масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar