Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда "юрак пароги" билан оғрийдиган болаларни даволаш бўйича тиббий кўрик ташкил этилди

Зоминда "юрак пароги" билан оғрийдиган болаларни даволаш бўйича тиббий кўрик ташкил этилди

24 август 2022 йил
273
0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан 6-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Бу хасталикнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва бемор болаларни дарддан фориғ этиш бугун тиббиёт ходимлари олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Шу мақсадда, бугун Зомин тумани тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган Кўп тармоқла болалар поликлиникасига Республика болалар миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ малакали мутахасссислари ташриф буюришди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, болаларда учрайдиган касалликларни эрта аниқлаш, уларни даволаш ва соғлом ҳаётга қайтаришдан иборат.

 

Ташриф аввалида, меҳмонлар туман тиббиёт бирлашмасида яратилган шароитлар, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан яқиндан танишдилар, ранемация ва махсус жарроҳлик амалиёти ўтказиш хоналарини кўзда кечиришди.

Шундан сўнг, мутахассислар Кўп тармоқли болалар бўлимида махсус чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этишди.

– Ташрифимиздан кўзланган аслосий мақсад, республика касалхоналарига боришнинг имконини топа олмаган чекка ҳудудларда истиқомат қилётган фарзандларимизнинг соғлигидир. Шу мақсадда, бугун асосан туғма юрак нуқсони бор 50 нафардан ортиқ болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдик. Келажакда уларни даволаш бўйича туман мутасаддилари билан аниқ режа белгилаб олинди, дейди Республика болалар миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари М.Юлдашев.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar