Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам қандай ҳолларда рад этилади?

Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам қандай ҳолларда рад этилади?

25 август 2022 йил
264
0

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини ўз вақтида манзилли ва мақсадли етиб боришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 654-сонли “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:

оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган меъёр (440 минг сўм)дан юқори даромади мавжуд бўлганда;

2 ва ундан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

оила аъзоларининг ўз номига расмийлаштилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган техник холати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси бўлганда;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

2 ёки ундан ортиқ техник холати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

ариза берувчи ва оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқроқ миқдорда маблағлар мавжуд бўлганда;

ариза берувчи ва оила аъзоларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқроқ миқдорларда қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлари хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари, шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда;

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;

Оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг ишга доир таклифини икки ёки ундан ортиқ маротаба рад этганда;

даромаднинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мабойнида иш излаб меҳнат органларига хисобда турмаган, ўзини-ўзи банд шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда нафақалар тайинлаш рад этилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar