Зоминда қарздор отадан 35 миллион сўм алимент ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Зомин тумани бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор У.Т.дан ундирувчи М.Т. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор алиментни вақтида тўламай келган.
Давлат ижрочиси томонидан алимент ундириш давомида қарздор У.Т.га қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгач, қарздор ундирувчи М.Т. билан ўзаро келишган ҳолда фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган 120 000 000 сўм алимент маблағини жорий йилнинг 18 август куни ундирувчининг пластик картасига ўтказиб, алиментни олдиндан тўлиқ тўлаб берди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
31 январь 2022, Понедельник
Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига оид тақиқни олиб ташлаш тартиби қандай?
Изоҳлар (0)