Зомин тумани Тиббиёт бирлашмаси бўлиб ўтган танлов комиссияси суҳбатидан бирорта номзод ўта олмади
Куни кеча Зомин тумани тиббиёт бирлашмасида бир қанча бўш иш ўринларига муносиб номзодларни ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов комиссиясининг суҳбати бўлиб ўтди.
Танловда туман ҳокимлиги вакиллари, туман Халқ қабулхонаси мудири Н.Файзиева, туман юридик маркази бўлими ходими Ж.Эсанов ва туман тиббиёт бирлашмасининг танлов комиссияси аъзолари – бош врач Р.Ибрагимов, бош хамшира Н.Расулова, бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари в.в.б. Ф.Исматуллаев, КТМП мудири М.Усмонова, кадрлар бўлими бошлиғи Н.Пардаева ва касаба уюшмаси вакили Х.Шойзоқовлар иштирок этди.
Дастлаб туман Тиббиёт бирлашмаси Бош шифокори Р.Ибрагимов танлов шартлари, бериладиган саволлар тури ва энг асосийси лавозимларга топширган номзодлар билан суҳбат очиқ танлов асосида, барчанинг кўз олдида ташкил этилганлиги, комиссия аъзолари томонидан берилган жавобларга қараб баҳолаб борилиши тушунтириб ўтилди.
Танлов комиссияси тумандаги 1- ва 14-сонли умумтаълим мактаби ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамширалигига жами 10 нафар номзодлар суҳбатда ўтказди.
Танлов комиссиясининг якуний хулосасига кўра, етарли билим ва кўникмага эга бўлмаганлиги учун номзодларнинг ҳеч бири мавжуд бўш иш ўринларга тавсия этилмади ва ушбу лавозимлар бўйича қайта танлов ташкил этилиши белгиланди.