Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминлик менталчилар Бокуда ҳам тенгсиз эканликларини исботлашди

Зоминлик менталчилар Бокуда ҳам тенгсиз эканликларини исботлашди

07 ноябрь 2022 йил
907
0

Аввалроқ, Зоминлик малакали педагог Шахноза Абдуллаева бошчилигидаги 6 нафар зукко ва билимдон менталчи болажонларимиз жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Озарбайжон давлати Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган ментал арифметика бўйича 10 да давлат иштирокидаги Касбий давлатлар кубоги халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча Ш.Абдуллаева билан қувончли ҳушхабар келди. Маълум бўлишича, мусобақада иштирок этаётган ўқувчиларимиз қуйидаги ютуқларни қўлга киритишган:

Сардобек Хосилбеков – старт 3 категорияси бўйича “Супер чемпион”;

Беҳруз Абдуғофуров – Basic категорияси бўйича “Супер чемпион”;

Алишер Комилов – старт C2 категорияси бўйича “Чемпион”;

Турсунов Шоҳруз – старт 3C категорияси бўйича “Чемпион”;

Шодия Фарходова – старт 1В категорияси бўйича 1-ўрин;

Шеҳроз Норбўтаев – старт 2 категорияси бўйича 1-ўрин.

 

 

- 10 давлат иштрок этган мусобақада ўқувчиларим барчани қойил қолдирди. Ҳатто 2 нафар ўқувчим белгиланган 4 дақиқада, берилган 2 хонали 40 та мисолни тўғри бажаришдан ташқари, қўшимча мисолларни ечишга ҳам улгуриб, "Супер чемпион" натижасини қўлга каритишди. Ҳақли равишда, улар "Ёш вундеркинд" эканликларини яна бир бор исботлашди, - дейди Ш.Абдуллаева.

Туманимиз фаоллари номидан кичик билимдонлар ва педагог Ш.Абдуллаевани Халқаро мусобақадаги ёрқин ғалабалар билан қутлаб қоламиз.

 

Ҳозирда вакилларимиз Озарбайжон давлатининг диққатга сазовор жойларида саёҳат қилишмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar