“Фориш” тоғ полигонида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари учун йиғин бошланди.Йиғинда Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниев ҳам иштирок этмоқда
Марказий ҳарбий округнинг Фориш тоғ полигонида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғин бошланди.
Йиғинда Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимлари, туманлар (шаҳар) ҳокимлари сингари, Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев ҳам мамлакат мудофаасини ташкиллаштириш доирасида юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш учун бевосита ҳарбий хизмат муҳитида бўлган холда иштирок этмоқда.
Дастлаб йиғин иштирокчилари Мудофаа ишлар бошқармасидан берилган йиғин сигналига кўра ҳаракатланиб, Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда жам бўлишди ва уларга округ қўмондонлиги томонидан уларга кийим-кечак ва анжом-аслаҳалар топширилди ва иштирокчилар ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича гуруҳларга тақсимланди ва йиғин давомида режалаштирилган машғулотлар ва кун тартибидаги киритилган масалалар етказилди.
Шундан сўнг йиғин иштирокчилари Фориш тоғ полигонига келиб, ётоқхоналарга жойлашиб, полигонда яратилган шароитлар ва бугунги кундаги миллий армиямиздаги жанговар техникалар ҳамда қурол аслаҳаларнинг жанговар қобилияти билан яқиндан танишишди.
Тантанали очилиш маросимида мудофаа вазири ўринбосари полковник Қодир Турсунов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, йиғин иштирокчиларини қутлади ва бир неча кун давом этадиган машғулотлар яъни жанговар тайёргарлик фанлари бўйича назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш йўли билан аввал олинган ҳарбий кўникмаларини қайта тиклашлари, шунингдек, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилишда даҳлдорлик ҳисларини янада оширишларини тилашди.
25 ноябрга қадар давом этадиган йиғин давомида ҳокимият органи раҳбарлари жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича таҳлилий маълумотлар, Қуролли Кучларни ривожлантиришда ҳарбий-маъмурий секторларнинг фаолияти ва роли билан танишиб ҳамкорликдаги масалалар кенгайтириш бўйича таклифлар тингланади.
Вилоят ҳокимлиги
Ахборот хизмати маълумотлари асосида