МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ - ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИДИР!
Бугун Янги йил байрами арафасида туман марказида ясатилган арчани фарзандлари, набиралари билан томоша қилиш учун ташриф буюрган юртдошларимиз яна бир байрамона фестивалнинг гувоҳи бўлдилар. "Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир" шиори остида бўлиб ўтган фестивалга Марказий ҳарбий округ оркестри янада шукух бағишлади.
Тадбирда Зомин туман ҳокими ўринбосари Сардор Анваров, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Иброҳим Нормирзаев ДХХга қарашли Чегара қўшинларининг 9225-ҳарбий қисми аскар ва зобитлари, "Миллий гвардия" қисмлари аскарлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа қўшинлари ҳарбий оркестри аъзолари иштирок этиб, барча йиғилганларни Янги йил байрами билан қутладилар ва эзгу тилакларини йўлладилар.
Фестивалда Миллий гвардия қисмлари йигитларининг кўргазмали чиқишлари, чегарачиларнинг айрим қуроллардан фойдаланиш бўйича чиқишлари, қуроллар кўргазмаси намойиши барчага манзур бўлди.
Шунингдек, ҳарбий оркестр томонидан уюштирилган маршда юзлаб бўлажак Ватан посбонлари - ўғил-қизлар иштирок этишди. Уларнинг чеҳрасидаги аскар акаларига бўлган хавас, байрамона кайфият, қувонч ва шодлик оркестр ижросидаги қувноқ куй-қўшиқларга уланди. Фестивал иштирокчилари ва юртдошларимиз, айниқса, кичкинтойлар мириқиб рақсга тушдилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати