БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА БИЛАН
Зомин туман ҳокимлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, фуқаролар йиғини фаоллари, 4-сектор раҳбари, қолаверса, "Самсунг" қўшма корхонаси раҳбариятининг ташаббуси билан бугун "Истиқлол" қишлоқ фуқаролар йиғини, "Сўфимозор" қишлоғида яшовчи Бахром Абдуназаров ва "Чапарашли" қишлоғида истиқомат қилувчи Махфират Ориповаларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида яшаб турган уйларини буткул таъмирлаб берганлиги, қатор маиший техникалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан йўқлаганликлари учун мазкур хонадон эгалари шахсан Президентимизга, давлатимизга, туман ҳамда сектор раҳбарларига, шу билан бирга ҳомий ташкилот - "Самсунг" қўшма корхонаси раҳбариятига миннатдорчиликларини билдиришди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати