Жорий йилнинг 4 декабрь куни Зомин тумани Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарор билан тасдиқланган 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш Миллий дастури ижросини таъмилаш ҳамда "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" тамойили асосида ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш мақсади “Зукко китобхон” танлови бўлиб ўтган эди.
Умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган танловда туман босқичида китобхонликка қизиққан 100 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этишиб, якунда 75-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ғайбуллаева Фарангиз 1-ўринни эгаллаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими томонидан ўтказиладиган вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.
9 декабрь куни бўлиб ўтган вилоят босқичида Фарангиз яна бир бор китобхонлик йўналишида тенгсиз эканлигини барча исботлаб берди. У Вилоят босқичида ҳам 1-ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати