Зомин туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудларида кўплаб спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Бугун мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг соврини учун Зомин туман 3-секторида яшовчи оилалар ўртасида “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари ўтказилади.
Даштобод шаҳрида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалида ташкил этилган мусобақада туман ҳокими ўрнибосари, Даштобод шаҳар ҳокими М.Таниқулов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Тўйчиев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар ва ҳар бир маҳалладан 1 тадан жами 10 та оила иштирок этди.
5 та оила ўзаро 5 та спорт йўналиши бўйича ташкил этилган спорт мусобақасида иштирок этган бўлса, қолган 5 та оила ўз оила аъзолари билан китобхонлик борасидаги билимларини синовдан ўткази мақсадида “Энг китобхон оила” мусобақасида иштирок этишди.
Кутилганидек қизғин ва курашларга бой тарзда ўтган спорт мусобақаларида Беруний маҳалласида яшовчи Бахром Йўлдошевлар оиласи ғолибликни қўлга киритди.
Китобхонлик йўналишида эса Баҳру-байт, Мен севган асар қаҳрамони, Темур тузуклари шартлари бўйича Пахтакор МФЙда истиқомат қилувчи Беркиш Жуманазаровлар оиласи энг зукко оила эканмликларин барча исботлашди.
Якунда ғолиблар ташкилотчилар томонидан Диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати