Бугун – 15 янвраь куни Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида Зомин туманининг 2020 йил давомидаги иқтисодий-ижтимоий кўрсатгичлари ҳамда 2021 йил учун белгиланган чора-тадбирлар режаси бўйича Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
2020 йилда барча тадбирларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинган ва ишлаб чиқилган дастури доирасида амалга оширилди.
Энг асосийси дастур ижросида туманимиз халқига муносиб яшаши учун қулай шароитлар яратилди. Аҳолининг етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантирилиб, янги лойиҳалар асосида қўшимча иш ўринларини яратилди.
Олиб борилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2020 йилда туман иқтисодиётида барча кўрсаткичларда барқарор ўсиш даражалари таъминланди. Хусусан, жорий йил якуни билан 382 млрд. сўмлик саноат махсулотлари, 291 млрд. сўмлик истеъмол товарлари, 1 трлн 974 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Корхоналарнинг асосий капиталига 1 трлн 683 млрд. сўмлик инвестициялар киритилди. Жами 161 млрд. сўмлик пудрат ишлари амалга оширилди. Туманда 1 трлн 63 млрд. сўмлик чакана савдоси амалга оширилди ва 547 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди.
Асосий иқтисодий кўрсаткичларда ўсиш даражаси қуйидагиларни ташкил этди:
асосий капиталга инвестициялар 200,5 фоизга,
Шунингдек, аҳоли жон бошига:
Албатта, 2020 йилда амалда эришилган ютуқлар муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилган ислоҳотларнинг самарасидир.
Биз бугун 2020 йилги фаолиятимиздан тегишлича хулоса чиқариб олиб, 2021 йилги режаларимизни амалга оширишимиз талаб этилади.
Ушбу тадбирларни амалга оширишда ҳурматли фаолларимиз, туман ташкилотлари ва тадбиркорларимиз билан биргаликда амалга оширамиз.
Туман халқ депутарлари, партиялар ҳам туманимизда олиб борилаётган ислоҳотларни танқидий ўрганиб боришини, лозим бўлса амалий ёрдам кўрсатиб боришларини сўраб қоламан.