Бугун Зомин тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 32-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман фаоллари иштирок этди.
Сессияда туман ҳокими Алишер Мухаммадиевич раислик қилди.
1.Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурининг ижроси тўғрисида.
2.Зомин туман ҳокими ўринбосари С.Пармановнинг 2021 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан хисоботи.
3.Зомин туман прокуратураси томонидан туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2021 йилнинг 12 ойида амалга оширилган ишлар бўйича хисоботи.
4.Зомин туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқуловнинг 2021 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан хисоботи.
5.“Ёшлар дафтари” жамғармасига маблағ ажратиш.
6.“Саховат ва кўмак” жамғармасига маблағ ажратиш.
7.“Аёллар дафтари” жамғармасига маблағ ажратиш.
8.“Ҳарбий маъмурий” секторни ривожлантириш жамғармасига маблағ ажратиш.
9.Зомин туманда 2022 йилда Хизматлар соҳасини ривожлантириш, хизматлар соҳасини бир баробарга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида.
10.Бюджет жараёнида фукароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Зомин туман махаллий бюджетида 2022 йилда шаклланган қўшимча манбаларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириш тўғрисида.
11.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1047-сонли қарорига асосан вилоят хокимлиги хузурида ташкил қилинган худудий жамғармага маблағ ажратиш тўғрисида.
12.Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2022 йилги 6 ойлик иш режасини тасдиқлаш.
13.Туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Тўйчиевнинг туман ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи.
14.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250 - сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида.
15.Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахбороти.
16.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зомин туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Н.Файзиеванинг 2021 йил давомида “Секторлар, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ва уларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати буйича ахбороти.
17.2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида.
18.Туман ҳудудидаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2021 йилдавомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисида сўз экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари ахбороти тингланди ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари З. Омонқулов, С. Парманов, туман прокурори И. Алиқулов, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ф.Тўйчиев, туман иқтисодий суди раиси Ш.Бегматовларнинг ҳисоботлари тингланди ва Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати