Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан Зомин туман давлат солиқ инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартишларнинг мазмун-мохиятини жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан йиғилиш қатнашчиларига “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-744-сонли Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар ва мазкур ўзгартишлар ҳуқуқий ахамияти тўғрисида маъруза қилинди.