Ҳафтанинг шанба кунлари Зомин тумани ҳокимининг фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул ўтказиш анъанага айланиб улгурган. Бугун ҳам туман ҳокимлигида мажлислар залида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари С.Парманов олиб борди.
Қабулга фуқароларнинг соғликни сақлаш, турар жой таъмири, бандлик, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, кадастр ҳужжатлари, газ, сув ва электр энергиясидан қарздорлик, алимент ундириш каби масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида жами 35 нафар фуқароларнинг муаммолари эшитилди, баъзилари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасидан идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Қабулда 7 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди.

Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати