Дастурда ҳукуматимиз мавжуд муаммони тан олган ҳолда муаммони ҳал қилиш бўйича махсус режа ишлаб чиқилиб, иш олиб борилаётгани таъкидланади.
Муаллиф камбағаллик Ўзбекистонда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келгани, 2020 йил 24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида тарихда биринчи марта бу ҳақда очиқ-ойдин гапирилиб, камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгилангани ҳамда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани таъкидланади.
Шунингдек мухбир қайдида Ўзбекистонда беғараз ёрдам адолатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини таъминлаш мақсадида кам таъминланган оилалар ҳақида тўлиқ маълумотни ўзида жамлаган “Темир дафтар” номли янги механизм жорий қилингани, 2020-2021 йилларда ушбу рўйхатга 600 мингга яқин оила киритилгани, кўрилган чоралар натижасида 565 мингга яқин оила банд этилиб, дафтардан чиқарилгани, ишсиз аёллар ҳамда ёшлар муаммосини аниқлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада “Ёшлар” ва “Aёллар дафтари” ташкил этилганига алоҳида урғу берилган.
Мухбир юртимизда қилинаётган ишлар юзасидан кам таъминланган фуқаролар билан суҳбатлашган. Аҳоли вакиллари эътирофича, масъуллар томонидан “Темир дафтар” ва “Aёллар дафтарида”гиларнинг эҳтиёжи, хоҳиш-истаги ўрганилиб, фуқаролар тегишли мутахассислик бўйича иш билан таъминланган.
Масалан, 5 нафар фарзанди бор тадбиркор аёл Зоҳида Ортиқова кредит олиб, тикув цехи ва гўзаллик салони очди. Шунинг ортидан оиласини моддий жиҳатдан таъминлаг баробаридан иш ўринлари ҳам яратди.
Умуман, давлат раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда қашшоқлик даражасини холис баҳолаш мақсадида томонидан бир қатор институционал ислоҳотлар бошланди. Масалан, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Фаровонлик мониторинги маркази ташкил этилди.
Марказ томонидан олиб борилган тадқиқотда аҳолининг кам таъминланган қатлами таълим, тиббиёт, уй-жой коммунал соҳаларида сифатли хизматга кўпроқ муҳтожлиги аниқланган.
— Олис бир қишлоқда ёш тадбиркорлар томонидан кооперация объектлари ташкил этилиб, аёллар учун янги иш ўринлари яратилгани мени жуда хурсанд қилди, — дейди мақола муаллифи. — Эндиликда ҳар бир оилада ҳунарманд аёллар қўй жунидан гилам тўқимоқда, сувенир, тақинчоқ ясаяпти. Aҳамиятли жиҳати, уларнинг маҳсулоти аллақачон экспорт қилинмоқда.
2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида мамлакатда камбағаллик даражасини икки баробар камайтириш вазифаси белгиланган. Мутахассислар бунинг учун барча ресурс ва имкониятлар мавжудлиги, шунингдек, қашшоқликка қарши курашда Хитой тажрибасини ўрганиш ниҳоятда муҳимлиги таъкидлаган.