Юртимиз тарихида ёшлар масаласига бу даражада эътибор, имконият, имтиёз ва рағбат кузатилмаган, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Бу борада Зомин туманида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг бугунги кунига қадар 63 нафар ёшлар янги иш ўринларига жойлаштирилди, 48 нафар ёшларга банк кредитлари ажратилиб, ўз тадбиркорлик ишларига эга бўлишди.
Мана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида бугун туманнинг 2-сектор ҳудудидаги Пешоғор МФЙда яшовчи Шерали Пирназаровнинг бандлиги таъминланди. Ш.Пирназаровнинг мурожаати кўра унга банк кредити асосида юк ташувчи мотоцикл тақдим этилди.
Шахсан туман 2-сектор раҳбари И.Алиқулов мотоциклни ўз эгаси топшириб, маҳалладаги бошқа ёшларни ҳам тадбиркорлик ишларини бошлашларини рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосий иш вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати