Хотин қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни турли тазйиқлар ва зўравонликлардан асраш, гендер тенглик масалалалри бугунга келиб, кун тартибидаги энг муҳим масалалардан биридир. Маълумки, Оилалардаги ажримларнинг кўпайиб бораётгани, хотин-қизлар ҳуқуқларинининг бузилиши каби ҳолатлар жамиятимизда оз бўлса ҳам учраб турибди. Ана шу каби масалаларда амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган қарорлар ва уларнинг ҳаётдаги ижроси, қилинаётган ислоҳотлар ҳусусида бугун туман ҳокимлиги биносида семинар ташкил этилди.
Семинар "Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Гендер зўравонликка жавобан ҳуқуқий психологик, ижтимоий ва тиббий хизматларни кўрсатишда иш тартибларини амалиётга тадбиқ қилиш" мавзусида бўлиб, унда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Жиззах вилояти худудий бўлими, Зомин тумани Ички Ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Бошқармаси Хотин-қизлар билан ишлаш профилактикаси бўлими, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари томонидан маърузалар қилинди.
Семинарда тумандаги мактаб психологлари ҳамда маҳалла раисларининг оила, Хотин-кизларнинг ижтимоий маьнавий масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар.
Ўкув семинар савол-жавоблар асосида интерфаол услубда ташкил этилди. Семинар давомида мавзуга оид видеороликлар намойиш қилинди.
ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ