Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда алоҳида режа-графикка мувофиқ, бугун Зомин тумани маҳалалардаги ёшлар етакчилари иштирокида семинар-тренинглар ўткизилди.
Ўзаро савол-жавоб ва мавзулар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашиниш билан очиқ мулоқот тарзида ўтган семинарда туман ҳокими ўринбосари С.Парманов, ёшлар етакчилари ва сектор котиблари иштирок этди.
Семинарда дастлаб ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, каби кўплаб мақсадларни ўз ичига олган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти тўлиқ ёритиб берилди.
Мазкур қарорга асосан ҳар бир маҳаллада ташкил этилган ёшлар етакчисининг асосий вазифаларидан бири, “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбирда маҳаллаларда жорий этилган тизимнинг туб моҳияти, ёшлар етакчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК,KPI) асосида баҳолаш механизмлари, ундаги мавжуд индикаторларни ҳисоблаш тартиби бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.
Семинар машғулотларида Зомин туманидаги 37 та маҳалла ёшлар етакчилари фаол иштирок этди ва тадбир якунида ёшлар етакчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.
ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ