Жавоб: Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги холларда тўҳтатиб турилади:
- пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;
- кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида.
Пенсия олинмаганда (вақтинча уйда ёқлиги ёки бошқа сабаб туфайли);
- пенсионер озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);
- пенсионер руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшаганда;
- пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза берилганда;
- суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
- ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ҳуқуқини тасдиқлаш учун
белгиланган муддатда келмаганда.
Зомин тумани
пенсия жамғармаси