Бугун – Зомин тумани ҳокими, туман 1-сектор раҳбари Алишер Абдуғаниевнинг Бирлик маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими вакиллари, туман ташкилот ва идора раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятларга бағишлаб ташкил этилган очиқ мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик, бандлик каби масалалар юзасидан ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ва ташаббускор таклифлари билан мурожаат қилди.
Билдирилган мурожаатларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Қолган масалалар юзасидан тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига кўрсатмалар берилди, ижроси назоратга олинди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати