“Шарқ аёли” халқаро Аёллар Жамоат Фонди ва USAIDнинг Тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш лойиҳаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Тадбиркорлари мурожаати бўйича Бош вазир қабулхонаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Республика Маҳалла ва оиланини қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси компъютер технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ривожланиш Стратегияси Маркази, IT-PARK Ўзбекистон, Ўзбекистон ННТлар Миллий Ассоциацияси, Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган қатор тадбирлар доирасида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини юритаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида семинар тренинглар ўтказилмоқда.
Кеча Зомин туманида ҳам “Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркор аёллар ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган аёллар учун электрон тижорат бўйича тушунчалар” мавзусида ана шундай семинар тренинг ташкил этилди.
“Шарқ аёли” халқаро Аёллар Жамоат Фонди ва USAIDнинг Тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш лойиҳаси, вилоят ва туман ҳокимликлари ташаббуслари билан ўтказилган семинарда туманимиздаги бир қатор хотин-қизларга сертификатлар топширилди.
Рақамли хизматлар ва хизматлардан фойдаланувчилар ҳамда уларнинг ижрочилари сонини кўпайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган асосий муаммолар мониторингини олиб бориш, “Аёл ва Рақамли Иқтисодиёт” лойиҳаси, “Рақамли Ўзбекистон 2030 Миллий стратегияси Консепцияси доирасида ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг ижросини таъминлаш каби эзгу мақсадлар кўзланган ана шундай семинар-тренингларнинг иккинчи босқичи вилоятимизда Зомин тумани билан бирга Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов тумани, Ғаллаорол, Бахмал ва Зарбдор туманларида ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати