Бугунги кунда ер юзида сув тақчиллиги, сув ресурсларига бўлган эхтиёж ўсиб бораётгани қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини кескин оширишни талаб этмоқда. Суғориладиган майдонларни сув билан барқарор таъминланишига эришиш учун мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Суғориладиган майдонларни сув билан барқарор таъминланишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрда ПҚ-4919-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини ҳамда ерни лазерли ускуна ёрдамида текислаган ҳолда дискретли суғориш усулини жорий қилиш суръатини беш баробарга ошириш, 2021 йилда 230 минг гектар майдонда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган 200 минг гектар майдонларни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланган.
Мазкур қарорга асосан Республикада 2021 йил якунига қадар 160 минг гектар пахта, 30 минг гектар мевали экинлар, 15 минг гектар узум ва 5 минг бошқа экинлар етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш, 14 минг гектар донли экинлар, 2 минг гектар сабзавот ва полиз ҳамда 2 минг гектар озуқабоп экинлар етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғоришни ташкил этиш вазифаси белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиручиларга сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун 2021 йилдан субсидиялар тақдим этиш ҳам назарда тутилган.
Субсидия маблғалари-жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилади. Қарорда кўрсатилиб ўтилганидак сувни тежайдиган технологияларда белгиланган тартибда ва муддатларда фойдаланилмаганда ажратилган субсидия маблағлари қайтариб олинади ҳамда қўлланилган солиқ имтиёзлари бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сонли қарорига асосан Зомин туман хокимининг 2020 йил 19 декабрда 1453-сонли қарори қабул қилинди. Туман хокимининг қарорига асосан 2021 йилда 3606 гектар ер майдонида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини ташкил этиш, 2021 йил якунига қадар 455 гектар мевали экинлар, 1151 гектар узум экинлари етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш белгилаб олинган. Туманда 2021 йилда 30 та фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларида жами 2399 гектар томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди.
Шундан: 248 гектар боғларда, 1026 гектар узумзорларда ва 125 гектар озуқабоп экин майдонларида тадбиқ этилди.
Туманда 2022 йилда 22 та қишлоқ хўжалиги ташкилотларида 1300 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади. Шундан: 800 гектар боғларда, 400 гектар узумзорларда, 100 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспекция”нинг Зомин туман бўлими томонидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг Зомин
туман бўлими катта инспектори
А.Абдуллаев