Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан Зомин тумани “Пешоғор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан йиғилиш қатнашчиларига одам савдоси жинояти тушунчаси, ушбу жиноятнинг салбий оқибатлари, ушбу жиноятга қарши курашиш чоралари тўғрисида маъруза қилинди.
Шунингдек мамалакатимиз одам савдоси савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, одам савдосидан жабр кўрган шахсларга ҳуқуқий ва ижтимоий кўмак кўрсатиш, одам савдоси жинояти учун белгиланган жазо чоралари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Йиғилишда одам савдоси жиноятининг қандай салбий оқибатларга олиб келиши, фуқароларнинг осон пул топаман деб қабиҳ кимсаларнинг қабиҳ ниятлари қурбонига айланиб қолаётганликлари, шу сабабли бундай ноқонуний ишлардан бохабар бўлган фуқаролар тезкорлик билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларга хабар беришлари лозимлиги, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятчиликка қарши муросасиз муносабатда бўлиш лозимлиги таъкидланди.
Жиноят ишлари бўйича
Зомин туман судининг раиси
Ш.Х.Шамшиев