Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори асосида ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш мақсадида Зомин тумани 1-сектор ҳудудидаги 10 та маҳаллаларга ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга, ёшларни эргаштира оладиган, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи, садоқатли ва ватанпарвар номзодлар саралаб олинди. Етакчиларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларини масофадан туриб юритишлари учун туман ҳокимлиги томонидан сектор ҳудудидаги 10 та маҳалла етакчилари учун замонавий хоналар ва мебел жихозлари ҳамда ноутбук билан таьминланди.
Бугунги кунда сектор маҳаллаларидаги ёшлар балансини шакллантириш бўйича ўтказилган хатлов натижасига кўра маҳаллаларда 0-30 ёшлар сони 18 минг 847 нафар, 0-6 ёш 4 минг 879 нафар, 7-17 ёш 7 минг 217 нафар, 18-30 ёш тоифасидагилар 6 минг 371 нафарни ташкил этиши аниқланди.
Шунингдек, Зомин тумани 1-сектор ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка мухтож оилаларни, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли Қарори ижроси доирасида маҳаллалардаги ёшлар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ишсиз, тадбиркорлик фаолияти ҳамда касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган, ижтимоий муаммолари бор 36 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, “Ёшлар дафтари” онлайн платформасига киритилди. 8 нафар ёшларнинг муаммолари ҳал этилиб, “Ёшлар дафтари” онлайн платформасидан чиқарилди.
Зомин тумани ҳокими, туман 1-сектор раҳбари томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жами 8 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда ёшлар томонидан бандлик, тадбиркорлик, ер-мулк, соғлиқни сақлаш каби 80 дан ортиқ масалалар юзасидаги мурожаатлари келиб тушди. Мурожаатларнинг 14 таси (28 фоиз) жойида ҳал этилди, 28 та мурожаатлар тегишли тартибда хал этилди, 10 та мурожаатларга ҳуқуқий маслахатлар берилди, қолган ёшлар мурожаатлари бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилиб, ижобий ечим топиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтган икки ой давомида 1-сектор ҳудудида санъат, маданият, спорт, таълим йўналишларидаги 221 та тадбир, мусобақа ва лойиҳалар ташкил этилиб, ушбу тадбирларда 14 минг 335 нафар ёшлар иштирок этди.
Шунингдек, ёшлар бандлиги йўналишида – 2022 йилнинг январь-февраль ойиларида жами 53 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Шундан, 46 нафар ёшлар бўш иш ўринларига, 7 нафар ёшлар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган 4 нафар ёшларга Ёшлар жамғармасининг 16 млн 340 минг сўмлик субсидия маблағлари ҳисобидан тикув машинаси, компютер жамланмаси ажратилиб бандлиги таьминлашга эришилди.
Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 нафар ёшларнинг олий таълим муассасаларидаги 26 млн 885 минг сўмлик шартнома пуллари Ёшлар жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.