Куни Зомин туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда тумандаги 17 та умумтаълим мактаби иштирок этиб, дастлаб, иштирокчи мактабларнинг 7-9-синф ўқувчилари ўртасида хорижий тил билиш даражасини аниқлашга қаратилган тест топшириқлари бажарилди. Топшириқлар халқаро таълим стандартлари (CEFR) асосида тайёрланган 30 та банддан иборат бўлди.
Танловнинг яна бир муҳим жиҳати туман босқичида ғолиб бўлган мактабларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобида 1-ўрин учун – 100 миллион сўм, 2-ўрин учун – 75 миллион сўм, 3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан белгиланган.
Туманимизда бўлиб ўтган мусобақанинг якуний натижаларга кўра 1-ўринни 50-сонли мактаб жамоаси, 2-ўринни 60-сонли мактаб жамоаси, 3-ўринни 15-сонли мактаб жамоаси ғолиб бўлди.
Мусобақа ғолиблари эмдалик совғалар ва туман ҳокимлигининг пул мукофотлари кўрсатилган махсус сертификатлари топширилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати