Бугун Зоминда қарийиб 1000 нафар иштирокчини ўзида жамлаган “Save Aral-2022” халқаро марафони бўлиб ўтди.
Маълумки, мамлакатимизда “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб оммавий спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Бугун туманимизда бўлиб ўтган марафон ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди.
Эрта тонгдан бошланган 3 км. масофага югуриш мусобақасида туман ҳокимлиги вакиллари, фаоллар, маҳалла раислари, ўқитувчи ва шифокорлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Марафондан сўнг, мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилиб, маррага энг биринчи келган ҳамда энг ёш ва энг нуроний иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати