Бугун Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот ва муассасалар рахбарлари, туман фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сессияда Зомин туманида халқ таълими тизимини 2022 йилда ривожлантириш тўғрисида биринчи масала юзасидан Зомин туман халқ таълими бўлими раҳбарининг ахбороти тингланди.
Зомин туман хокимлигидаги мавжуд хомийлик маблағларининг сарфланиши тўғрисида, Туман заҳирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун “E-IJRO AUKSION” савдо майдонига жойлаштириш учун ишлаб чиқилган “Архитектура режалаштириш топшириғи” учун маблағ ажратиш тўғрисида, Хизматлар соҳасини ривожлантиришга бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорларига асосан, Молия вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 06/03-32/883-сонли кўрсатма хати ижросини таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Омонқулов,
Туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Тўйчиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сонли фармони ижросини таъминлаш борасида олиб борилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида ахбороти тингланди ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Зомин туман халқ таълими бўлими А.Эргашев, туман ҳокими ўринбосарлари З. Омонқулов, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Файзуллаева М. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш комиссиясининг тумандаги географик объектларга ном бериш масаласи тўғрисида, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ф.Тўйчиевларнинг ҳисоботлари тингланди ва Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати